Онкология фанидан ўқув услубий мажмуага хуш келибсиз!

Муаллифлар жамоаси, 27.06.2011

Фан бўйича ўқув – услубий мажмуа

ДТС, УАШ квалификацион тавсифномаси  ва ўқув дастурлари доирасида талабалар томонидан эгалланиши зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни юзага чиқарувчи маълумотларни сақлаган, уни амалга ошириш лойихаси кўрсатилган, ўзлаштириш жараёнини назорат қилиш имкониятини таъминлайдиган, ҳамда ахборот – методик таъминоти кўрсатилган талабалар учун дастлабки йўналтирувчи ўқув манбаси ҳисобланади.

Тошкент тиббиёт академияси

Муаллиф: Аброр Мусахонов, 2012 йил 27 июнь  •  АТМ  • 

TMA.uzТошкент тиббиёт академияси 2005 йилнинг 19 июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент тиббиёт акадмиясини ташкил қилиш тўғрисида”ги УП-3629-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 29 июлдаги 178-сонли Қарори билан бекор қилинган Биринчи ва иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари базасида ташкил қилинган. Тошкент тиббиёт академияси ЎзР Вазирлар Махкамасининг Давлат Тест Маркази томонидан 2008 йилнинг 31 мартида берилган №8-сонли сертификатига асосан олий таълим муассасаси мақомига эга.

ТТАнинг асосий фаолият йўналишлари (низомга мувофиқ):
- аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва соғлиқни сақлаш тизимини тузилмасини такомиллаштиришда қатнашиш;
- ўқув жараёнларини ташкил қилишда илғор таълим технологияларини кенг жорий қилиш негизида таълимни янги мазмун билан тўлдириш;
- бўлажак шифокор мутахасисларни айни вақтнинг ўзида даволаш амалиётининг аниқ кўникмаларини эгаллаш билан ўқитишни таъминлаш;
- тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, шифокорлар фаолиятида, атроф муҳитдаги экологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, профилактик йўналганликни шакллантириш;
- филиаллар фаолиятига раҳбарлик қилиш, Республикада олий маълумотли тиббиёт кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича етакчи сифатида мамлакатдаги тиббиёт олий ўқув юртларини ишини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан бошчилик қилиш, шунингдек тиббиёт, соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини  қарор топтириш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
- тиббиёт соҳасидаги педагогик  кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан бирга уларга ватанпарварлик ва комил инсонлик ҳис туйғуларини юксак даражада, ўз касбини эгаллашга интилиш ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш;
- тиббиёт кадрларини тайёрлашда ватанимиз ва хорижий илғор тажрибаларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва уларни Республика олий тиббий таълими тизимига жорий қилиш.

Онкология ва нур ташхиси кафедраси

Муаллиф: Кафедра жамоаси, 2012 йил 30 июнь  •  Кафедра сайти

Нур ташҳиси кафедраси 1920 йилда ташкил қилинган.

Кафедранинг биринчи мудири т.ф.н., проф. Молчанов С.А. бўлган. 1962 1997 йилларда кафедрани т.ф.д., проф. Максумов Ж.Н. бошқарган. 1997 йилдан буён кафедрани т.ф.д., проф. Ходжибеков М.Х. бошқариб келмоқда. 2005 йилдан Нур ташҳиси ва онкология кафедралари бирлашди.

Кафедрада Умумий амалиёт шифокори тайёрлашда замонавий нур ташҳиси усулларидан тўғри фойдаланиш ва аҳолида учрайдиган турли аъзолар ўсма касалликларини барвақт аниқлаш ҳамда малакали тиббий ёрдам кўрсатиш билим ва кўникмалари ўргатилади.