Автор: Umida Категория: Статьи (кафедра)
Дата публикации Просмотров: 4643
Печать

Эй жуфти ҳалолим Бизни бировлардан не камимиз бор,

Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор. Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга, Эсласак арзирли хуш дамимиз бор... Гарчи мен билан ҳеч йўкдай ишларинг, Мен ҳакдадир ҳатто кўрган тушларинг. Севдим демасанг ҳам севгинг изҳори — Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг. Меҳри садоқати сийму зар санам, Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам. Парвонам сенсану бошимда мудом, Қадрингга етмайин келганим алам. Бир бор қош уймаган қалам қошлигим, Сочингдаги оқлар — бағри тошлигим. Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим. Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни, Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни. Севдим демасам ҳам севгим изҳори — Умр ўртасида билдим қадрингни!.. Бизни бошқалардан не камимиз бор, Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор. Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга, Эсласак арзирли хуш дамимиз бор... Муҳаммад Юсуф Саид Аҳмад Йил бўшатар йилга навбатни, Чархпалаги айланади арш. Саидасиз Сайд Аҳмадни Фаришталар айлар парвариш. Чорбоғ кезар чол, маъюс аммо, Ниманидир қўмсаб, ахтариб. Қайлардасиз Сайда момо, Сизсиз бу кун боғлар ҳам, ғариб!.. Йўлчаларда йўлга эгилар, Сувлар тиниб қолар сукутда. Саидани сўраб беҳилар Йиғлаб ётар ер билан битта. Кетар кейин дарди бир тугун, Йиғлай деса тушунмас даҳа. Кулай деса, ўзидан олдин Ажинлари отар қаҳ-қаҳа. Бошига тош ёғилса агар, Билдирмайди бу метин одам. Ҳамма хурсанд, ўзи зерикар, Латифалар айтганида ҳам. Йил бўшатар йилга навбатни, Чархпалаги айланади арш. Саидасиз Сайд Аҳмадни Фаришталар айлар парвариш. У жилмаяр, кўзда ёш қалқиб, Шивирлайди лаблари бесас: Саидалар фаришта, балки Фаришталар Сайда эмас!... Муҳаммад Юсуф Куз бир хикмат ўқийман хазонларда мен яшагину аммо хазон бўлма сен куз хакида мунчалар гузалсан эй олтин кузим тикилиб туймайман заррин юзинга шеърга айланади хар айтар сўзим ўзгача кўринар дунё кўзимга куз хакида кузатганмисиз хеч куз ёмғирини, хар бир лахзасида оламча мазмун олгандай дунёнинг бор оғирини, накадар дардчил ул накадар махсун дераза ойнасин хар чертганида, дилда уйгонади ажиб бир хислар борлигин янграйди таратганида, гулзору боглардан ажойиб хислар тангадай сочилган саргайган хазон, оёклар остида унсиз йиглайди унинг ноласини тушунмок осон, факат дардсиз одам буни билмайди

joomla 1.8 joomla 1.8